963
«Ўтмишда кўп марта ғирромлик қилганлар билан ўйнашни истамайман» — Карлсен Ниманни айблади
Фото: Getty Images
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Магнус Карлсен америкалик гроссмейстер Ҳанс Ниманни ғирромликда айблади.
«Sinquefield Cup турнирида Ҳанс Ниманнга қарши учинчи тур партиясидан кейин мусобақани тарк этиш ҳақида мисли кўрилмаган қарорга келдим. Бир ҳафта ўтгач, Champions Chess Tour мусобақасида Ниманнга битта юришдан кейин [атайин] таслим бўлдим.
Биламан, хатти-ҳаракатларим шахмат жамоатчилигининг кўплаб вакилларини ранжитди. Ўзимнинг ҳам ҳафсалам пир бўлди. Мен шахмат ўйнашни хоҳлайман. Энг яхши турнирларда, энг юқори савияда шахмат ўйнамоқчиман.
Шахматдаги ғирромлик – катта муаммо ва ўйин учун хавф туғдирмоқда. Менимча, турнир ташкилотчилари ва севимли ўйинимиз дахлсизлиги ҳақида қайғурадиган барча одамлар хавфсизлик чораларини кучайтириш ва шахмат тахтасида читерликни аниқлаш усуллари ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари керак.
Ниманн сўнгги паллаларда Sinquefield Cup турнирига таклиф этилганида, унда иштирок этишдан бош тортиш ҳақида жиддий ўйладим. Лекин барибир ўйнашга қарор қилдим.
Менимча, Ниманн омма олдида тан олганидан кўра кўпроқ алдаган. Sinquefield Cup турниридаги ўйинимиз пайтида унинг юришлари ғайриоддий эди. Менимча, у ҳатто мураккаб позицияларда ҳам диққатини ўйинга қаратмади, ғайрат солмади ва қоралар билан мени мағлуб этди. Бунга фақат саноқли шахматчилар қодир. Бу ўйин фикримни ўзгартиришга ёрдам берди.
Биз читерликка қарши нимадир қилишимиз керак. Мен ўтмишда кўп марта ғирромлик қилган шахматчилар билан ўйнашни истамайман, чунки улар келажакда нималарга қодир эканини билмайман.
Мен айтмоқчи бўлган яна бир нарса бор. Лекин, афсуски, гапира олмайман. Шу пайтгача фақат ўз ҳаракатларим билан гапирган эдим ва бу ҳаракатларим Ниманн билан шахмат ўйнашни хоҳламаслигимни аниқ кўрсатиб турарди.
Умид қиламанки, бу воқеа тўғрисидаги ҳақиқат қандай бўлишидан қатъи назар қачонлардир юзага чиқади», деб ёзди Карлсен ижтимоий тармоқда.
Норвегиялик шахматчи рақиби Ниманнинг айнан қандай усулда читерлик қилганига ойдинлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, «Читерлик» (инг. «cheat» - фириб қилмоқ, алдамоқ) – компьютер оламига мансуб термин бўлиб, ўйинларда ташаббусга эга бўлиш учун ғирромлик билан ўзгача дастурий таъминот ёки аппаратдан фойдаланишни англатади.
Воқеалар қандай ривож олгани ҳақида
● Магнус Карлсен Sinquefield Cup турнирида америкалик Ҳанс Ниманнга ютқазиб қўйди ва шу заҳоти ўз хоҳиши билан мусобақани тарк этди. Бу унинг фаолиятида биринчи марта юз берди. Магнус ўз қарорини тушунтириб ўтирмади, оқибатда Ниманн қандайдир йўл билан ғирромлик қилган бўлиши мумкинлиги, ташкилотчилар эса бунинг олдини олмаганидан ранжигани ҳақидаги тахминлар пайдо бўлди.
● 19 ёшли Ҳанс Ниманн илгари ғирромлик қилганини тан олди – лекин жонли ўйинларда эмас, балки фақат энг машҳур Chess.com порталидаги онлайн турнирларда. Портал Ниманнинг читерлик қилганини аниқлаган ва бир неча ойга блоклаб қўйган.
● Ниманнинг Карлсенга қарши шахмат партияси таҳлил қилиш учун етакчи «шахмат детективи» Кеннет Риганга берилди – у америкаликнинг юришларида шубҳали нарсани сезмади. Шунингдек, ташкилотчилар ҳам шахматчиларни сканерлар ёрдамида текшириб, ҳеч қандай махфий ускуналарни топишмади. Турнир бош ҳаками эса ғирромлик бўлмаганини таъкидлади.
● Бир ҳафта ўтгач, Карлсен Champions Chess Tour мусобақасида яна Ниманн билан тўқнаш келди. Бу сафар норвегиялик шахматчи иккинчи юришдаёқ «намойишкорона» таслим бўлди.
● Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Магнус Карлсендан ўз хатти-ҳаракатларига изоҳ беришни талаб қилди. Шунингдек, собиқ жаҳон чемпионлари Гарри Каспаров ва Анатолий Карпов ҳам ундан жамоатчиликка тушунтириш беришни сўрадилар.
● Ҳанс Ниманн «ғирромлиги» ҳақидаги тахминларни инкор қилди ва далил-исбот талаб қилди. «Агар бирор бир ҳақиқий далил бўлса, нега буни кўрсатишмаяпти? Кимдир етказилган зарар учун жавобгарликни ўз зиммасига оладими?» деган эди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?