date

ЖЧ-2025да ўзбекистонлик боксчиларнинг ҳал қилувчи жанглари маълум бўлди

ЖЧ-2025да ўзбекистонлик боксчиларнинг ҳал қилувчи жанглари маълум бўлди

Англиянинг Ливерпул шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионати қизғин паллага кирди. Эндиликда чоракфинал ва яримфинал босқичлари жуфтликлари маълум бўлди. Ушбу босқичларда ўзбекистонлик чармқўлқоп усталари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

Эркаклар ўртасида 8 нафар вакилларимиз медаллар учун ҳаракатни давом эттирса, аёллар ўртасида 4 нафар боксчи қизимиз рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Аёллар қаторида Сабина Бобоқулова чоракфинал баҳсида ўз маҳоратни кўрсатиши мумкин. Қолган уч нафар вакилларимиз эса яримфинал босқичига йўл олган. Хусусан, Навбаҳор Ҳамидова хитойлик рақиби Ниен-Чин Чен устидан ғалаба қозонса, финалга йўлланмани қўлга киритади. Шунингдек, Феруза Казакова ва Азиза Зокирова ҳам ҳал қилувчи босқич учун курашишади.

Эркаклар баҳсида эса вазият янада қизиқ. Шодиёржон Мелиқўзиев ва Акмалжон Исроилов чоракфинал босқичида ўз бахтини синаса, Абдумалик Халоков, Фазлиддин Эркинбоев, Тўрабек Ҳабибуллаев ҳамда Жаҳонгир Зокиров финал йўлланмаси учун жанг олиб боришади.

75 килограмм вазн тоифасида эса алоҳида қизиқ тўқнашув кутилмоқда. Бу босқичда Фазлиддин Эркинбоев бир вақтлар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган, ҳозирда эса Озарбайжон учун рингга чиқадиган Саиджамшид Жафаровга қарши жанг қилади. Жафаров ЖЧ-2023да миллий жамоамиз сафида кумуш медални қўлга киритганини эслатиб ўтиш жоиз.

Қуйида 12 ва 13 сентябрь кунги жанглар тақвими билан танишинг:

Аёллар. Чоракфиналлар. 12 сентябр

  • 48 кг: Сабина Бобоқулова – Жованни Марчезе (Италия) / 16:15

Аёллар. Яримфиналлар. 12 сентябр

  • 65 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Ниен-Чин Чен (Хитой Тайпейи) / 22:45

13 сентябр

  • 51 кг: Феруза Казакова – Бусе Наз Чақирўғлу (Туркия) / 22:00

  • 70 кг: Азиза Зокирова – Лекейша Перголити (Австралия) / 23:00

Эркаклар. Чоракфиналлар. 12 сентябр

  • 50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Суши Макино / 17:30

  • 85 кг: Акмалжон Исроилов – Рикардо Фреснеда (Испания) / 18:30

Эркаклар. Яримфиналлар. 12 сентябр

  • 60 кг: Абдумалик Халоков – Сюнсуке Китамото (Япония) / 23:30

  • 75 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Саиджамшид Жафаров (Озарбайжон) / 00:15

  • 90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев – Энмануэл Рейес Пла (Испания) / 00:45

  • +90 кг: Жаҳонгир Зокиров – Данабике Байикевузи (Хитой) / 01:00

13 сентябр

  • 65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Лаша Гурули (Грузия) / 18:45

  • 80 кг: Жавоҳир Умматалиев – Габриэл Веочич (Хорватия) / 19:00

Эслатиб ўтамиз, Нигина Ўктамова, Ситора Турдибекова, Олтиной Сотимбаева, Ҳуморабону Мамажонова, Миразизбек Мирзахалилов ва Шавкатжон Болтаев чоракфиналда мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2025да ўзбекистонлик боксчиларнинг ҳал қилувчи жанглари маълум бўлди