Туркия Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган муҳим баҳсда «Бешиктош» ўз майдонида «Истанбул Башакшеҳир»ни қабул қилди. Учрашув мухлислар кутганидек кескин ва драматик тарзда кечди.
Меҳмонлар сафида Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаб, майдонда фаол ҳаракат қилди. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси 71-дақиқада аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди ва жамоасига умид бағишлади. Бироқ кейинчалик воқеалар «Башакшеҳир» кутгандек кечмади. Элдор 85-дақиқада захирага олинди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари эса янада шиддатли ўтди. «Бешиктош» жавобан икки бор гол киритиб, ҳисобни ўз фойдасига ўзгартирди. 89-дақиқада «Башакшеҳир» футболчиси иккинчи сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди ва жамоа бир киши кам ҳолатда қолди. Ушбу камчилик эса баҳс тақдирига жиддий таъсир қилди.
Ўз навбатида, Аббосбек Файзуллаев 90+3-дақиқада майдонга туширилди ва жамоасига ёрдам беришга уринди. Аммо охирги дақиқаларда вазият янада кескинлашди: 90+8-дақиқада «Бешиктош» футболчиси Оркун Кокчу қизил карточка олиб, майдондан чиқарилди.
Шу тариқа, ғалаба «Бешиктош» томонида қолди — 2:1. Элдор Шомуродовнинг голи мухлислар учун қувончли бўлса-да, умумий натижа «Башакшеҳир» учун ҳафсалани пир қилди.
Суперлига. 5-тур
«Бешиктош» — «Истанбул Башакшеҳир» 2:1
Голлар: Эл Билал Тоурé - 74', Cенгиз Üндер - 90' — Элдор Шомуродов 71'.
Четлатишлар: «Башакшеҳир» 89 (иккинчи сариқ), Кокчу («Бешиктош») 90+8.