Италия А Сериясининг 3-туридан ўрин олган ҳақиқий дерби — «Ювентус» ва «Интер» жамоалари ўртасидаги ўйин Туриндаги «Аллианц» стадионида ўтди. Тингловчилар ва мухлислар учун жуда ҳаяжонли ва тафсилотларга бой тўқнашув шоҳид бўлишди.
Беллашув жуда шиддатли бошланди. 14-дақиқада Келли туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 30-дақиқада Хакан Чалҳаноғлу ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим якунига етмай, Йилдиз яна «Ювентус»ни ҳисобда устунликка олиб чиқди.
Иккинчи таймда майдонда янада драматик манзара вужудга келди. Чалҳаноғлу 65-дақиқада пенальтини аниқ ижро этиб, дублга эришди ва ҳисобни 2:2 қилди. Шундан сўнг «Интер» ҳужумчиси Маркус Тюрам 76-дақиқада жамоасини ҳисобда илгари олиб чиқди. Бироқ туринликлар таслим бўлишни истамади — 82-дақиқада Кефрен Тюрам ҳисобни яна тенглаштирди.
Учрашувнинг энг муҳим лаҳзаси 90+1-дақиқада юз берди. Адзичнинг голи «Ювентус»га ғалаба келтирди ва мухлисларни ҳақиқий эйфорияга солди.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, «Интер» ҳужумчиси Маркус Тюрам ва «Ювентус» яримҳимоячиси Кефрен Тюрам ака-ука ҳисобланади. Бу баҳсда ҳар иккаласи ҳам дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди.
Мазкур ғалабадан кейин «Ювентус» 9 очко билан чемпионат жадвалида пешқадамликка чиқди. «Зебралар» бу мавсумда ҳали бирорта ҳам очко йўқотмаган ягона жамоа сифатида қолмоқда. «Интер» эса 3 очко билан 7-ўринга тушиб кетди.
А Серия. 3-тур
Ювентус — Интер 4:3
Голлар: Келли (14), Йилдиз (38), К. Тюрам (82), Адзич (90+1) — Чалҳаноғлу (30, 65, дубл), М. Тюрам (76).