Англия премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган йирик дерби – “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги баҳс олдидан мухлисларни қувонтирувчи янгиликлар пайдо бўлди.
Аввалроқ “шаҳарликлар” таркибида катта йўқотишлар ҳақида турли миш-мишлар тарқалганди. Бироқ сўнгги соатларда клуб машғулотлари орқали маълум бўлдики, бир қатор футболчилар сафга қайтган.
Хусусан, Савиньо, Фил Фоден, Йошко Гвардиол, Рико Льюис, Нико Орайли, Калвин Филипс, Маркус Беттинелли ва Абдуқодир Ҳусанов қайтадан жамоа машғулотларида кўринди. Бу эса дерби олдидан жамоа мураббийи Пеп Гвардиолани катта дарддан қутқариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов “Брайтон”га қарши кечган беллашувда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди. Шунинг учун у “CAFA” мусобақасини ҳам ўтказиб юборган эди. Энди эса ёш ҳимоячи соғлом ҳолда жамоага ёрдам беришга тайёрланмоқда.
“Сити”нинг асосий таркибига қайтаётган футболчилар дербида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Чунки “Юнайтед”га қарши ўйин нафақат очколар, балки шаҳар шарафи учун ҳам муҳим ҳисобланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!