16:43 / 14.04.2024
57

Германияда кун ўйинлари: тўртинчи ўрин учун пойга

Германияда кун ўйинлари: тўртинчи ўрин учун пойга
Шанба оқшомида Германия футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият билан ушбу мақола орқали танишишингиз мумкин.

«Бавария» — «Кёлн» 2:0
Голлар
: Геррейру (65), Мюллер (90+3).
«Бавария» – Улрайҳ, Дайер, де Лигт (Упамекано, 61), Мазрауи (Дэвис, 62), Геррейру (Лаймер, 79), Павлович (Горетцка, 79), Киммих, Мюллер, Коман (Мусиала, 50), Кейн, Тел.
«Кёлн» – Швэбе, Шабо, Ҳюберс, Финкгрефе, Кайнц (Валдшмидт, 54), Любичич, Кристенсен, Тилманн (Ҳайнц, 76), Майна (Шмитц, 67), Алиду (Даунс, 76), Адамян (Тиггес, 67).
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (5), Майна (30), Адамян (36).

Дисквалификацияга учраган Томас Тухелсиз майдонга тушган «Бавария» «Байер»га ўйнамасдан чемпион бўлишга йўл қўймади. Шу билан бирга, буни мюнхенликларнинг осон ғалабаси деб ҳам бўлмайди, мезбонлар «Кёлн»ни таслим этиши учун бир бир соатдан кўпроқ вақт талаб этилди. Қолаверса, ҳал қилувчи гол — бурчак зарбаси ностандарт тарзда ижро этилиши орқали урилди. Киммиҳ тўпни ҳаводан ошириб бериш ўрнига Рафаэл Геррейруга етказиб берди ва португалиялик ҳимоячи уни чиройли зарба билан олис бурчакка йўналтирди. Ўйин якунига оз вақт қолганида эса Мюллер меҳмонлар ҳимоясидаги тартибсизликдан фойдаланиб қолди. Энди Леверкузен чемпион бўлиш учун бугун ўз ўйинида «Вердер» устидан ғалаба қозониши талаб этилади.

«Лейпциг» — «Волфсбург» 3:0
Голлар
: Олмо (13), Шешко (68), Опенда (82).
«Лейпциг» – Гулачи, Симакан (Клостерманн, 79), Орбан, Лукеба, Ҳенрикс, Шлагер (Зайвалд, 76), Олмо, Айдара (Битшиабу, 86), Симонс, Опенда (Элмаз, 86), Шешко (Баумгартнер, 76).
«Волфсбург» – Перван, Фишер (Мэле, 66), Цезигер, Борнаув, Йенц (Сванберг, 55), Герардт, Баку (Тиагу Томаш, 78), Арнолд, Вранкс, Беренс (Винд, 78), Сарр (Маер, 55).
Огоҳлантиришлар: Фишер (25), Беренс (25), Шлагер (27), Йенц (35), Сванберг (85).

«Боруссия» М — «Боруссия» Д 1:2
Голлар
: Вебер (36) — Забитцер (22, 28 пеналти).
«Боруссия» М – Омлин, Лайнер (Чванчара, 64), Элведи, Фридрих, Вебер (Себатшо, 75; Ҳеррманн, 85), Нетц, Итакура, Вайгл (Райтц, 74), Онора, Нгуму (Хак, 64), Плеа.
«Боруссия» Д – Кобел, Зюле, Шлоттербек, Матсен (Рюэрсон, 46), Забитцер, Брандт (Нмеча, 71), Ўзжан, Волф, Адейеми, Байно-Гиттенс (Мален, 54), Аллер (Мукоко, 10; Ҳуммелс, 71).
Огоҳлантиришлар: Матсен (14), Адейеми (45+4), Итакура (84), Нмеча (90+4).
Четлатиш: Адейеми (55).

Тўртинчи ўрин ва Чемпионлар йўлланмаси учун кечаётган қизғин курашда бу турда ҳам «Лейпциг» дастлабки қадамни ташлади. Дастлаб Дани Олмо жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб олиб, ҳимоячининг фаол қаршилигига қарамасдан тўпни пастки бурчакка йўллади. Дортмунд эса «Боруссия» жамоаларининг параллел кечган дербисида Забитцернинг дубли билан жавоб қайтарди. Австриялик яримҳимоячининг биринчи голи жуда чиройли чиқди. У ўткир бурчакда туриб Шлоттербекнинг олисдан узатиб берган тўпни тўхтатмасдан дарвоза тўрига жойлади. Унинг пеналтидан урган иккинчи голига гладбаҳликлар Вебернинг голи билан жавоб қайтарди, шу туфайли икки ўйинда ҳам жамоалар танаффусга минимал устунлик билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда эса кичик «Боруссия» дарвозасига иккинчи пеналти қўйилди. Бу вазиятда дарвозабон тўпга ўйнаган ва шундан кейингина инерция бўйича Адейеми билан тўқнашганди, VAR фақат Забитцер «нуқта»дан тўпни дарвозага йўллаганидагина арбитрга бу ҳақда хабар берди. Бу вазиятда алоқа панд берган, аммо барибир хато тузатилиб, гол бекор қилинди, бу эса интрига сўнгги дақиқаларга қадар сақланиб қолишини таъминлади. Ўйинларнинг қолган қисмида «Лейпциг» «Волфсбург»ни йирик ҳисобда тор-мор этди, «асаларилар» эса озчилик бўлиб қолиб (55-дақиқада Адейеми четлатилди) қўшимча дақиқаларда ғалабани қўлдан бой беришига бир бахя қолди. Аммо икки рақобатчи ҳам якунда ўз ўрнида қолди — очколар тенг ҳолатда «ҳўкизлар» қўшимча кўрсаткичлар эвазига турнир жадвалида «асаларилар»дан юқорида жойлашган.

«Штутгарт» — «Айнтрахт» 3:0
Голлар
: Гирасси (11), Ундав (17), Левелинг (37).
«Штутгарт» – Бредлов, Стергиу, Антон, Ито, Миттелштедт, Каразор (Даҳуд, 78), Штиллер, Фюрих (Мийо, 66), Левелинг (Штенцел, 90), Гирасси (Мвумпа, 90), Ундав (Чон Ву Ён, 78).
«Айнтрахт» – Трапп, Бута, Кох, Пачо, Нкунку (Макс, 66), Ҳасебе (Mладенович, 85), Ларссон (ван де Бек, 66), Шаиби, Мармуш, Кнауфф (Экитик, 46), Баойя (Коллинз, 65).
Огоҳлантиришлар: Нкунку (23), Кнауфф (25), Ҳасебе (50), Штиллер (75).

«Штутгарт» эса ўзини учинчи ўринда анча хотиржам ҳис қилмоқда. Шваблар шанба кунги ўйинда катта куч сарфламасдан, биринчи бўлимдаёқ уч гол урган ҳолда ғалаба қозонди. Одатдагидек жамоанинг асосий ҳужумчилари масалани ҳал қилишди. Ҳисобни очган Гирасси бир мавсумда 25 гол уриш орқали клуб рекордини ўрнатди. Ундав эса 1996 йилдан буён бундеслигадаги дебют мавсумидаёқ 16 гол урган илк германиялик футболчи бўлди.

Унинг ўтмишдоши ЖАРда туғилган ва Германия фуқаролигини қабул қилган Шон Данди бўлган. Ундавнинг фаолияти ҳам ностандарт кечган. У бир неча йилни қуйи лигаларда ўтказган, у ердан Белгиянинг «Юнион» клубига таклиф олган. У билан жамоа иккинчи дивизиондан чиқиб, ҳозирги даражасига етишган, Ундав ҳам футболчиларни ривожлантириш тизими бўйича кўтарилиб,«Брайтон» сафига ўтган, бу икки клуб эгаси бир киши ҳисобланади. Шундай қилиб, Дениз ўз ватанида юқори дивизионда 27 ёшида дебют қилишга эришади, унинг муваффақиятл дебюти миллий жамоадан чақирув олишига олиб келди ва у энди Евро-2024 турнирида иштирок этиши мумкин.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Германияда кун ўйинлари: тўртинчи ўрин учун пойга