БМТнинг мустақил халқаро комиссияси Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини расман геноцид сифатида эътироф этди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.
Комиссия ҳисоботида қайд этилишича, Исроил ҳукумати фаластинликларни гуруҳ сифатида йўқ қилишга қаратилган сиёсат олиб борган. Хусусан, аҳолининг кўпайиш қобилиятини чеклаш учун турли чоралар жорий этилгани, фарзанд кўриш имкониятини тўсувчи усуллар қўллангани қайд этилган. Шунингдек, фаластинликларнинг жисмонан йўқ қилинишига олиб келувчи оғир турмуш шароитлари яратилгани таъкидланди.
Ҳисоботда бу ҳаракатлар Рим статути ва «Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенция»да белгиланган геноцид белгиларига тўлиқ мос келиши алоҳида таъкидланди.
Комиссиянинг асосий хулосалари қуйидагича:
-
Исроил ҳозирда ҳам Ғазо секторида геноцидни давом эттирмоқда ва бу ҳаракатлар 1948 йилдан бери энг шафқатли босқичга айланди;
-
мамлакатнинг сиёсий ва ҳарбий етакчилари, жумладан бош вазир Бинямин Нетаняҳу бу жараёнга очиқ даъват қилган;
-
Тел-Авив анклав аҳолисини ҳимоя қилиш ва геноциднинг олдини олиш вазифасини бажара олмаган;
-
давлатлар Исроил армиясининг Ғазо ва бошқа босиб олинган ҳудудлардаги ҳаракатларини тўхтатиш учун барча имкониятлардан фойдаланиши зарур.
БМТ комиссиясининг мазкур ҳисоботи халқаро ҳамжамият орасида катта муҳокамаларни келтириб чиқарди. Унда айтилишича, мавжуд вазият бутун минтақанинг келажаги учун жиддий хавф туғдирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!