date

Яширилган “KIA K5” автомобили бошқа ҳудуддан топилди

Яширилган “KIA K5” автомобили бошқа ҳудуддан топилди

Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг 07.07.2025 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор фуқародан ундирувчи “Асакабанк” АЖ фойдасига 265 млн. 435 минг сўм ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган қарздорга тегишли “KIA K5” русумли транспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 09.07.2025 йилда келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонунининг 23-моддасига асосан ижро юритиш қўзғатилиб, қарздорга 5 кунлик ихтиёрий муддат белгиланган. Қарздор ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаровдаги “KIA K5” автоуловига нисбатан 17.07.2025 йилда қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси инспектори Д.Йўлдошев томонидан 03.09.2025 йилда амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида, қидирувдаги транспорт воситаси қарздор яшайдиган ҳудуд яқинидаги бошқа мавзеда жойлашган кўп қаватли уй яқинида яшириб қўйилгани аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси томонидан махсус техника воситаси (эвакуатор) ёрдамида профилактика инспектори ва холисларни жалб этган ҳолда, ундирувчи банкнинг иштирокида гаров мулки хатланди, вақтинча сақлаш учун ундирувчининг махсус автотураргоҳига жойлаштирилди. Ҳозирда хатланган транспорт воситасини аукцион савдолари орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шахриёр Файзиев,

Бюронинг бошқарма катта инспектори

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яширилган “KIA K5” автомобили бошқа ҳудуддан топилди