Англия Премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган энг марказий тўқнашув Манчестер шаҳри дербиси бўлди. «Этихад» аренасида ўтган катта баҳсда Хосеп Гвардиола шогирдлари «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушди.
Қатор жароҳатлар ва таркибий муаммоларга қарамай, «шаҳарликлар» устози Гвардиола жамоасини юксак даражада тайёрлай олди. Аввалги икки мағлубиятдан кейин босим остида майдонга чиққан «Сити» бу сафар рақибини имкониятсиз қолдирди ва тўлиқ устунликни намойиш этди.
Энг катта янгилик шундаки, муҳим дербида «Сити» дарвозасини янги дарвозабон Жанлуижи Доннарумма қўриқлади. Италиялик қўриқчи дебют баҳсини аъло даражада ўтказди. Шунингдек, 21 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам жамоага катта ёрдам берди. У олдинги турларда муаммо бўлган ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилиб, бир неча муҳим тўпларни олиб қўйди ва фаоллиги билан ажралиб турди.
Нуфузли esteemedkompany.com сайти ўйинчиларни қуйидагича баҳолади:
-
Жанлуижи Доннарумма — 8.5/10. Биринчи учрашувидаёқ жарима майдончасида тўлиқ назорат ўрнатди ва икки карра суперсейв билан олқишларга сазовор бўлди.
-
Абдуқодир Ҳусанов — 8/10. Асли марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, қанотда ишончли ҳаракат қилди. Хатоларини тез тузатиш билан бирга, 12 та ҳимоя ҳаракати билан жамоада иккинчи кўрсаткични қайд этди.
-
Рубен Диаш — 7/10. Ортиқча хавфли подкатлардан қочиб, ўз ишини ишончли бажарди.
-
Йошко Гвардиол — 7/10. Биринчи баҳсини барқарор ўтказди ва ҳимояда хотиржамлик бахш этди.
-
Нико О’Рейли — 8/10. Чап қанотда юқори даражада фаол бўлиб, иккинчи голда асосий роль ўйнади.
-
Родри — 6/10. Ҳали спорт формасига кириш жараёнида. Биринчи бўлимда бир неча марта тўп йўқотди.
-
Бернарду Силва — 6.5/10. Биринчи бўлимда темпга мослаша олмади, аммо кейинчалик Холандга ассист қилди.
-
Тижани Рейндэрс — 6.5/10. Имкониятларни охирига етказа олмади, аммо иккинчи бўлимда ишончлироқ ҳаракат қилди.
-
Фил Фоден — 10/10. Майдон марказида темпни тўлиқ назорат қилди, ҳисобни очди ва иккинчи голда ҳам асосий иштирокчи бўлди. Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси.
-
Жереми Доку — 9.5/10. Иккита голли узатма, юқори тезлик ва совуққонлик билан мухлисларни қўллаб-қувватлади.
-
Эрлинг Холанд — 9.5/10. Одатидай самарали ўйин. Дубль қайд этиш билан бирга ҳимояга ҳам ёрдам берди.
«Сити» шу зафардан сўнг очколарини 6 тага етказди ва жадвалда саккизинчи ўринга кўтарилди. «Манчестер Юнайтед» эса 4 очко билан 14-поғонада қолди.
Бу дерби нафақат натижа, балки янги юлдузларнинг порлаши билан ҳам эсда қолди. Доннарумма ва Ҳусановнинг ҳаракатлари мухлислар томонидан узоқ вақт ёдда сақланиши аниқ.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!