date

Чинозда синфдошини ўлдирган ўсмир 8,5 йилга қамалди

Чинозда синфдошини ўлдирган ўсмир 8,5 йилга қамалди

Чиноз туман судида кўпчиликни титратган қотиллик иши бўйича ҳукм ўқилди. Суд 16 ёшли ўсмирни ўз синфдошини ўлдиргани учун 8,5 йилга озодликдан маҳрум этди.

Фожиали ҳодиса 6 июн куни Яллама қишлоғида рўй берган эди. Тергов материалларига кўра, жабрланувчи онаси билан телефон орқали суҳбатлашгач, қисқа вақтга дўстлари билан кўришиб келишини айтган ва уйидан чиққан. Бироқ унинг ортидан қора хабар келди — ўспириннинг жасади кўплаб пичоқ зарбалари билан қишлоқ уйларидан бири ёнидан топилди. Кейинчалик маълум бўлишича, қотиллик маҳаллий футбол майдони ҳудудида амалга оширилган.

Суд жараёнида айбланувчи ёш йигит қилмиши тасодифий содир бўлганини таъкидлаб, чуқур пушаймонлигини билдирди ва кечирим сўради. Шу билан бирга, енгилроқ жазо қўлланилишини ҳам илтимос қилди.

Бироқ суд иши давомида барча далиллар кўриб чиқилиб, айбланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) ҳамда 85-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) асосида айбдор деб топилди. Унга 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шу тариқа, Чиноздаги қотиллик иши юзасидан ҳукм чиқарилди. Бу воқеа нафақат маҳаллий аҳоли, балки бутун жамоатчилик орасида ҳам қаттиқ изтироб уйғотди. Суд қароридан кўриниб турибдики, жазо муқаррар ва қонун олдида ҳамма жавобгар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чинозда синфдошини ўлдирган ўсмир 8,5 йилга қамалди