date

Пикассонинг машҳур портрети кимошди савдосига чиқади

Пикассонинг машҳур портрети кимошди савдосига чиқади

Christiye’s аукцион уйи хабарига кўра, 26 сентябрь куни Гонгконгда 20–21 аср санъатига бағишланган савдо маросими ўтказилади. Унда Пабло Пикассонинг машҳур асарларидан бири — Дора Маар портрети сотувга қўйилади, деб ёзмоқда Pravilamag.

Мазкур тувал 1944 йилда, немислар Парижни ишғол қилган даврда чизилган бўлиб, мутахассислар уни 11–14 миллион долларга баҳоламоқда.

Ушбу портрет рассом ва сюрреалист ижодкор, фотограф Дора Маар билан Пикассо ўртасидаги тўққиз йил давом этган муносабатларнинг якунида яратилган. Айнан шу даврда у “Йиғлаётган аёл” каби дунёга машҳур бўлган кўплаб асарларини ҳам яратган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Пикассонинг машҳур портрети кимошди савдосига чиқади