date

Тер Штеген «Барселона»ни тарк этиши мумкин

Тер Штеген «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Немис дарвозагони Марк-Андре тер Штеген яқин орада Каталониянинг «Барселона» клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Саша Таволери маълум қилди.

Манбага кўра, 33 ёшли дарвозабон билан Лондоннинг «Челси» клуби қизиқмоқда. Футболчининг ўзи клубни алмаштиришга тайёр, сабаби у «кўк-анорранглилар»нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотган.

Тер Штеген 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан мунтазам равишда майдонга тушишни хоҳламоқда. Трансфермаркт маълумотларига кўра, дарвозабоннинг трансфер қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўртасигача давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тер Штеген «Барселона»ни тарк этиши мумкин