Рафиня: ФИФА эмас, «Барселона»нинг натижаси мен учун муҳим

Мадриддаги «Вилярреал»га қарши баҳсдан кейин «Барселона» вингери Рафиня ФИФАнинг йил рамзий жамоасига киритилмагани борасида ўз муносабатини билдирди. Бразилиялик футболчи бу масала унга умуман таъсир қилмаслигини очиқ айтди.
Унинг сўзларига кўра, шахсий эътирофлар ва индивидуал мукофотлар иккинчи даражадаги масала. Асосий мақсад эса — мавсум якунида жамоа қандай натижаларга эришиши.
«Менга бунинг аҳамияти йўқ. Ростини айтсам, умуман қизиқ эмас. Энг муҳими — мавсум охирида «Барселона» нималарни қўлга киритади», — деди Рафиня.
Каталония клуби сафида 2022 йил ёзидан буён тўп тепиб келаётган вингер жамоанинг ҳужумдаги муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган бўлиб, клуб унга узоқ муддатли ишонч билдирган.
Аввалроқ жамоа бош мураббийи Ханси Флик ҳам Рафинянинг ФИФА йил жамоасидан жой олмаганини адолатсиз қарор сифатида баҳолаган эди. Шунга қарамай, футболчининг ўзи ташқи баҳолардан кўра, жамоавий мақсадларни устун қўяётганини яна бир бор тасдиқлади.
Рафиня учун ҳозир энг муҳими — майдонда ўз сўзини айтиш ва «Барселона»ни совринлар сари етаклаш. Қолган баҳслар эса, унинг назарича, ортиқча шов-шувдан бошқа нарса эмас.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!