«Бавария» Упамекано билан шартномани узайтиришга яқин

Мюнхеннинг «Бавария» клуби марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано билан янги шартнома бўйича келишувга жуда яқин. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, томонлар бўлажак битимнинг асосий бандлари юзасидан умумий тил топган. Хусусан, имзо учун бонус ва товон пули (отступной) банди бўйича ҳам келишув бор, энди ҳужжатни якуний кўринишга келтириш қолди.
Упамекано 2021 йилдан бери «Бавария» сафида ўйнамоқда. Жорий мавсумда 27 ёшли франсуз футболчи барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 21 учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.
Ҳимоячининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. Transfermarkt Упамеканонинг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг