date

«Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам сақлаб қолмоқчи

«Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам сақлаб қолмоқчи

Ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, жамоа билан амалдаги шартномаси якунлангач, «Ал-Наср»ни тарк этишни кўзламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Саудия Арабистони португалиялик юлдузни мамлакатда ушлаб қолишнинг муқобил йўлини кўриб чиқмоқда: Роналду клуб эгаларидан бири сифатида «Ал-Наср»даги ҳозирги улушини 15 фоизгача ошириши мумкин. Лига раҳбарияти Роналду кетган тақдирда халқаро қизиқиш кескин пасайиб кетишининг олдини олиш бўйича турли сценарийларни ҳам ўрганмоқда.

Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида «Ал-Наср»га келганди. Жорий мавсумда у Саудия клубида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналдуни 2027 йилдан кейин ҳам сақлаб қолмоқчи