Роналду «Ал-Наср» ғалабасидан кейин фикр билдирди

Саудия Арабистони Про-лигасининг душанба кунги учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Тааувун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин якунида Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа хабар қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик ҳужумчи бу сафар гол ура олмади, бироқ жамоанинг уч очко олганидан мамнунлигини яширмади. «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ эътибор!» — деб ёзди Роналду.
Ушбу ғалаба «Ал-Наср»ни турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарди. Пешқадам «Ал-Ҳилол»дан ортда қолиш эса беш очко бўлиб турибди.
Тез орада, 5-февраль куни Роналду 41 ёшга тўлади. Юлдуз форварднинг «Ал-Наср» билан шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг