date

Аргентинанинг қадимий «Килмес» клуби стадионни бирга янгиламоқчи

Аргентинанинг қадимий «Килмес» клуби стадионни бирга янгиламоқчи

Аргентинадаги энг қадимий жамоалардан бири саналадиган «Килмес» 1887 йилда ташкил этилган. Шу боис клубнинг мухлислари кўп, бироқ ҳозир жамоа оғир даврни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш ташаббуси билан чиқди ва бу жараёнда ёрдам сўради. Гап одатдагидек пул йиғиш ҳақида эмас — мухлисларга стадионга келиб, турли топшириқларни бажариш орқали жисмонан меҳнат қилиш таклиф этилди.

Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукмрон бўлишига қарамай, «Килмес» ишқибозлари чақириққа ижобий жавоб бериб, стадионни янгилаш ишларига кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентинанинг қадимий «Килмес» клуби стадионни бирга янгиламоқчи