«Килмес» стадионини янгилаш учун мухлислардан ёрдам сўрамоқда

1887 йилда ташкил топган ва Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмес» ҳозир оғир даврни бошдан кечирмоқда. Клуб раҳбарияти вазиятдан чиқиш учун ўзининг кўп сонли мухлисларига мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап одатдаги хайрия ёки маълум миқдорда пул йиғиш ҳақида эмас. «Килмес» стадионини қайта қуриш ишлари учун клуб тарафдорлари эскича усулда — стадионга келиб, жисмоний меҳнат қилишга, турли вазифаларни бажариб, таъмирлаш ва янгилаш жараёнида бевосита қатнашишга чорланмоқда.
Жанубий яримшарда жазирама ёз бўлишига қарамай, мухлислар бу чақириққа фаол жавоб қайтарди ва стадиондаги ишларга кўнгилли тарзда қўшилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг