Ламин Ямал ЖЧ-2026 финалида Испания ва Бразилияни кутмоқда

Испания терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клубида тўп сураётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Ламин Ямал собиқ жамоадоши Неймар билан муносабатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли футболчи Бразилияни ёқтиришини, у ерга яна қайтишни исташини таъкидлади. Ямалнинг айтишича, у Неймар билан суҳбатлашган ва улар келишиб олишган: агар иккаласи ҳам 2026 йилги жаҳон чемпионати финалига чиқса, турнирдан кейин бирга таътилга йўл олишади. Ямал ЖЧ-2026 финалида Испания – Бразилия жуфтлигини кўришни исташини ҳам қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати ёзда Шимолий Америкада ўтказилади. Мусобақага АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Амалдаги жаҳон чемпиони эса Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг