Уго Соузанинг «Коринтианс»даги келажаги сақлаб қолинди

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби директорлар кенгаши туркиялик «Бешикташ»нинг дарвозабон Уго Соузани сотиб олиш бўйича расмий таклифини рад этди. Бу ҳақда Estadao хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «Бешикташ» 27 ёшли посбон учун 10 миллион евро таклиф қилган. Шахсий шартлар бўйича эса трансфер амалга ошган тақдирда Соузанинг янги жамоадаги маоши аввалгидан тўрт баробар юқори бўлиши мумкин эди, бироқ аниқ рақамлар келтирилмаган.
Уго Соуза аввалроқ «Фламенго» ва Португалиянинг «Шавеш» клубларида ҳам тўп сурган. У 2024 йилда «Коринтианс»га ижарага келиб қўшилган, ўтган йили эса тўлиқ шартнома имзолаган. Жорий мавсумда дарвозабон 7 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг