date

Анчелотти Эндрикни Бразилия ҳужумида асосий кучга айлантирмоқда

Анчелотти Эндрикни Бразилия ҳужумида асосий кучга айлантирмоқда

Ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида “Реал”дан ижара асосида “Лион”га ўтганидан бери ўзини ёрқин томондан кўрсатмоқда. Шу фонда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти уни навбатдаги йиғинга чақиришни кўзлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline L’Equipe’га таяниб ёзишича, март ойидаги яқин халқаро танаффусда Эндрик Бразилия терма жамоасининг асосий марказий ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.

Март охирида Бразилия мундиалга тайёргарлик доирасида француз ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Эндрикни Бразилия ҳужумида асосий кучга айлантирмоқда