date

«Коринтианс» Уго Соузани сотишга рози бўлмади

«Коринтианс» Уго Соузани сотишга рози бўлмади

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби директорлар кенгаши туркиялик «Бешикташ»нинг дарвозабон Уго Соузани сотиб олиш бўйича расмий таклифини рад этди. Бу ҳақда Estadao нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Соуза учун 10 миллион евро таклиф қилинган. Шунингдек, трансфер амалга ошган тақдирда, дарвозабоннинг янги клубдаги маоши аввалгисидан тўрт баробар юқори бўлиши қайд этилган, бироқ аниқ рақамлар очиқланмаган.

Уго Соуза аввал «Фламенго» ҳамда Португалиянинг «Шавеш» жамоаларида тўп сурган. У 2024 йилда «Коринтианс»га ижара асосида келиб қўшилган, ўтган йили эса тўлиқ шартнома имзолаган. Жорий мавсумда 27 ёшли футболчи 7 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол ўтказиб юборди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Коринтианс» Уго Соузани сотишга рози бўлмади