Аргентина футболи иқтидорли ёшлар кетишини тўхтатмоқчи

Аргентина футбол ассоциацияси маҳаллий клублар сафидан иқтидорли ёшлар эрта кетиб қолишини камайтиришга қаратилган янги қоида жорий қилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эндиликда футболчи аввал Аргентина клубида профессионал шартнома имзоламасдан чет элга кўчиб ўтган бўлса, у миллий терма жамоаларга чақирилмайди.
Мамлакатда амал қиладиган «patria potestad» қонуни ота-оналарга фарзандини хорижий клубга компенсациясиз ўтказиш имконини беради. Ассоциация бундай трансферларни тўғридан-тўғри тақиқлай олмаса-да, терма жамоада ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш омили ёш футболчиларни эрта кетишдан қайтаради, деб умид қилмоқда.
Қайд этилишича, агар мазкур қоида аввалроқ кучга кирганида, Лионель Месси, Эмилиано Мартинес ва «альбиселесте»нинг яна бир неча ҳозирги футболчиси халқаро майдонда ўз юрти эмас, бошқа давлатни танлашга мажбур бўлиши мумкин эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!