date

Уго Соузанинг трансфери бекор бўлди, у «Коринтианс»да қолади

Уго Соузанинг трансфери бекор бўлди, у «Коринтианс»да қолади

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби директорлар кенгаши туркиялик «Бешикташ»нинг дарвозабон Уго Соузани сотиб олиш бўйича расмий таклифини рад этди. Бу ҳақда Estadao нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, «Бешикташ» 27 ёшли посбон учун 10 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, трансфер амалга ошганида Соузанинг янги жамоасидаги маоши аввалгисидан тўрт баробар юқори бўлиши кўзда тутилган, бироқ аниқ рақамлар очиқланмаган.

Уго Соуза аввал «Фламенго» ҳамда Португалиянинг «Шавеш» клубида тўп сурган. У 2024 йилда «Коринтианс»га ижара асосида келган, бир йил аввал эса тўлиқ шартнома имзолаган. Жорий мавсумда дарвозабон 7 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уго Соузанинг трансфери бекор бўлди, у «Коринтианс»да қолади