Гамбург Ҳайденҳайм сафарида ишончли ғалабани қўлга киритди

Германия чемпионатининг 21-турида Ҳайденҳайм ўз майдонида Гамбургни қабул қилди. Учрашувда меҳмонлар ташаббусни кўпроқ ўз қўлида ушлаб, 0:2 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дастлабки дақиқалардаёқ Никлас Дорш ҳисобни очиш имконига эга бўлди, бироқ унинг хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Гамбург устунлигини голга айлантирди: Рансфорд Кёнигсдёрффер аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда Патрик Майнканинг бош билан йўллаган зарбаси ва дарвозабоннинг чиройли сейвини томошабинлар алоҳида эслаб қолишди. Орадан кўп ўтмай қарши ҳужумда Фабио Виейра ҳамкорига пас узатди ва Раян Филипп фарқни иккитага оширди — 0:2.
Мезбонлар Стефан Шиммернинг зарбаси орқали интрига қайтгандек бўлди, аммо VAR аралашувидан сўнг гол бекор қилинди. Натижада Ҳайденҳайм турнир жадвалининг қуйи қисмида қолмоқда, Гамбург эса 11-ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!