date

Анчелотти Эндрикни Бразилия ҳужумида асосий ролга тайёрламоқда

Анчелотти Эндрикни Бразилия ҳужумида асосий ролга тайёрламоқда

Қишда «Реал»дан ижара асосида «Лион»га ўтган Эндрик Францияда ўзини ёрқин томондан кўрсатмоқда. Шундан сўнг Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти уни навбатдаги йиғинга чақиришни кўздан кечираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри L’Equipe’га таяниб ёзишича, март ойидаги яқин халқаро танаффусда Эндрик Бразилия терма жамоасининг асосий марказий ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.

Март охирида Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Франция ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Эндрикни Бразилия ҳужумида асосий ролга тайёрламоқда