Челси ўз ҳимоячисини дахлсиз деб эълон қилди ва таклифларни рад этди

Челси клуби ўз академияси тарбияланувчиси Джош Ачеампонг бўйича келиб тушган бир қанча таклифларни рад этди. Лондонликлар 20 ёшли ҳимоячини жамоанинг узоқ муддатли келажаги учун муҳим фигура деб ҳисобламоқда. Стамфорд Бридге раҳбарияти Англия Премер-лигасининг бошқа клублари қизиқишига қарамай, уни Ғарбий Лондонда олиб қолишга қарор қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
ТEАМталк нашри хабарига кўра, Ливерпул, Манчестер Сити ва Реал Мадрид каби грандлар қизиқиш билдирганига қарамай, Челси кўп қиррали ҳимоячини сотилмас футболчилар рўйхатига киритган. Бу қарор бевосита бош мураббий Хаби Алонсо томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Мураббий ёш иқтидор эгасини ўзининг тактик режасидаги муҳим бўғин деб билади.
Англия У-21 терма жамоаси аъзоси клуб иерархиясида юқори баҳоланмоқда ва у дахлсиз мақомига эга бўлди. Бу дегани, Ачеампонг ҳозирда Жоау Феликс, Коул Палмер ва Моисес Кайседо каби жамоанинг асосий устунлари билан бир қаторда туради. BBC хабарига кўра, Челси рақибларига аниқ хабар йўллаб, футболчини қўйиб юбормаслигини билдирган.
Арсенал, Нюкасл ва Кристал Пелас вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек, Борнмут ҳам ўтган ёзги трансфер ойнасидан бери футболчига қизиқишини сақлаб қолган. Бироқ, Челси раҳбарияти футболчининг ривожланиши айнан Хаби Алонсо қўл остида яхшироқ кечишига ишончи комил.
Ачеампонг жорий мавсумда Англия Премер-лигасида 17 та ўйинда майдонга тушди. Гарчи уларнинг аксарияти захирадан бўлса-да, унинг ўйини мураббийлар штабида катта таассурот қолдирди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029-йилгача мўлжалланган, бу эса клубга музокараларда устунлик беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!