Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» ОЧЛда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва навбатдаги учрашувдан ҳам очкосиз қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Шу тариқа, хитой клуби мусобақадаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Олти турдан кейин «Шанхай Шенхуа» ҳисобида 4 очко бор ва жамоа жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. «Санфречче Хиросима» эса 11 очко билан учинчи поғонага жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг