date

Фенербахче Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

Фенербахче Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

Фенербахче ҳужумкор ярим ҳимоячиси Андерсон Талиска билан янги меҳнат шартномасини расмийлаштирди. Бу ҳақда Истанбул клуби ўз расмий манбалари орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янги келишувга кўра, бразилиялик хавбек 2028 йил ёзига қадар Фенербахче сафида тўп суришда давом этади.

Талиска Туркияда 2025 йил январидан бери ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 33 учрашувда майдонга тушиб, 19 гол ва 4 ассист билан жамоасига фойда келтирди.

Туркия чемпионатининг 20 туридан сўнг Фенербахче турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам Галатасарайдан 6 очко ортда. 10 феврал, душанба куни истанбулликлар Генчлербирлиги билан баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фенербахче Талиска билан шартномани 2028 йилгача узайтирди