date

«Фенербаҳче» етакчиси Андерсон Талискага янги шартнома берди

«Фенербаҳче» етакчиси Андерсон Талискага янги шартнома берди

«Фенербаҳче» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Андерсон Талиска билан шартномани узайтирганини расман маълум қилди. Бу ҳақдаги хабар клубнинг расмий манбасида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янги келишувга кўра, бразилиялик футболчи 2028 йил ёзигача Истанбул жамоаси сафида тўп суради.

Талиска Туркияда 2025 йил январидан буён ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 33 учрашувда майдонга тушиб, 19 гол урди ва 4 та ассист қайд этди.

Туркия чемпионатининг 20 туридан сўнг «Фенербаҳче» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи «Галатасарай»дан 6 очко ортда қолган. 10 февраль, душанба куни Истанбул клуби «Генчлербирлиги» билан баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Фенербаҳче» етакчиси Андерсон Талискага янги шартнома берди