Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқич 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада мезбонлар ҳал қилди: ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ғалаба голини урди. Натижада Хитой клуби ушбу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага кўтарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг