Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-турида ҳам очколарни қўлга кирита олмади. Хитой клуби сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада киритилган гол ҳал қилди: японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба берди. Бу натижа «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг