date

Сафонов ПСЖнинг «Марсел» устидан йирик ғалабасини шарҳлади

Сафонов ПСЖнинг «Марсел» устидан йирик ғалабасини шарҳлади

Франция чемпионати доирасидаги анъанавий «Ле Классик» тўқнашувида «ПСЖ» ўз майдонида «Марсел»ни аёвсиз тарзда тор-мор қилди — 5:0. Учрашувдан сўнг россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ижтимоий тармоқларда фикр билдирди ва ўйинни «қуруқ» якунлаганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Менинг биринчи “Ле Классик”им. Катта ғалаба, ақлбовар қилмас атмосфера. Мухлисларимизга раҳмат!» — деб ёзди Сафонов.

«ПСЖ» ҳозирда Франция чемпионатида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Ланс» Луис Энрике жамоасидан икки очко ортда бормоқда.

Париж клуби кейинги учрашувини 13-феврал, жума куни сафарда «Ренн»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов ПСЖнинг «Марсел» устидан йирик ғалабасини шарҳлади