Непомняшчий Сафоновнинг ПСЖдаги сўнгги ўйинларини баҳолади

Россиялик таниқли мураббий Валерий Непомняшчий Францияда тўп сураётган ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг сўнгги учрашувлардаги ҳаракатларига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда Россия терма жамоаси посбони жорий мавсумдаги еттинчи ўйинини ўтказди. Париж клуби принципиал баҳсда «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:0.
«Мен доим айтаман: у ўйнаши керак. Худо хоҳласа, шундай давом этади. У ўз ўйини билан кўп бор ҳаммасини исботлаган», — дея Непомняшчийнинг сўзларини «Match TV» келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2023 йилда «Краснодар»дан Лига 1 га кўчиб ўтган. ПСЖ сафида 26 ёшли дарвозабон Чемпионлар лигаси, FIFA Қитъалараро кубоги, UEFA Суперкубоги, шунингдек Франциядаги барча асосий совринлар — Лига 1, Кубок ва Суперкубокни қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!