Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқич 6-турида ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби сафарда Япониянинг «Хиросима» жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки аниқ зарба берди. Натижада «Шанхай Шенхуа» учун бу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий шогирдлари 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг