Паненка пеналти услубини ҳурматсизлик деб ҳисобламайди

Афсонавий Антонин Паненка ўз номи билан аталадиган “паненка” услубидаги пеналти зарбаси рақибни камситиш деган фикрга қўшилмади. У бу зарбани илк бор Европа чемпионати–1976 финалида муваффақиятли ижро этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Паненкага кўра, бундай вазиятда асосий мақсад — гол уриш, рақиб устидан кулиш эмас. “Буни ҳурматсизлик дейишадими? Мен бунга қўшилмайман. Ўша пайт мен учун энг ишончли ечим шу эди. Европа чемпионати финалида рақиб устидан кулиш ҳақида ўйламайсан. Мен футболни яхши кўраман ва ҳеч кимни масхара қилмоқчи бўлмаганман. Менимча, гол уришнинг энг яхши йўли шу эди”, — деди Паненка Cadena SER’даги El Larguero дастурида.
Аввалроқ Паненка, унинг фикрича, Браим Диас нега Африка миллатлар кубоги финалида “паненка” услубида гол ура олмаганини ҳам изоҳлаган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!