date

Шлоттербек Дортмунддан фақат «Реал» учун кетишга тайёр

Шлоттербек Дортмунддан фақат «Реал» учун кетишга тайёр

Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, 26 ёшли футболчига Мадриднинг «Реал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, Шлоттербек «Боруссия»дан фақат «Реал» таклифи бўлса кетишга рози. «Асаларилар» ҳимоячини 40–50 миллион евро атрофида сотиши мумкин.

Шлоттербек 2022 йилда «Фрайбург»дан «Боруссия»га 20 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 26 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шлоттербек Дортмунддан фақат «Реал» учун кетишга тайёр