date

«Барселона» Кристенсен билан шартномани узайтирмоқчи эканини тасдиқлади

«Барселона» Кристенсен билан шартномани узайтирмоқчи эканини тасдиқлади

«Барселона» спорт директори Деку ҳимоячи Андреас Кристенсенга янги шартнома таклиф қилиш ниятини расман тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Деку матбуот анжуманида клуб футболчини ноқулай вазиятда қолдирмасликка уринаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, жароҳат сабаб Кристенсен мавсум охиригача майдонга қайтиши қийин бўлиши мумкин, шу боис каталонияликлар унга адолатли ва қабул қилса бўладиган вариант тақдим этишни истамоқда. Шундан сўнг футболчи ўзи келажаги борасида қарор қабул қилади.

Маълумот учун, даниялик ҳимоячи «Челси»дан 2022 йилда эркин агент сифатида «Барселона»га келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда Кристенсен 17 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди. Ҳозирда у боғлам узилиши сабаб тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Кристенсен билан шартномани узайтирмоқчи эканини тасдиқлади