date

Эндрик «Лион» жамоасидаги барчага Sony PlayStation совға қилди

Эндрик «Лион» жамоасидаги барчага Sony PlayStation совға қилди

Бразилиялик Эндрик янги клуби «Лион» сафидаги илк ўйинларидаёқ ўзини ёрқин кўрсатди: у аллақачон хет-трик қайд этишга улгурди. Унинг натижадорлиги фонида «Лион» барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет 12 учрашувдан бери ғалаба қозониб келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эндрик янги жамоасида кўрсатилган эътибордан жуда мамнун. Шу сабаб у клубнинг барча вакилларига Sony PlayStation совға қилишга қарор қилди. Футболчи бу йўл билан янги жамоада тезроқ мослашиб, жамоавий муҳитни мустаҳкамлашни кўзламоқда.

Ҳозирча бразилиялик ҳужумчи «Лион» таркибида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубида кутилган даражада ўйин кўрсата олмаганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик «Лион» жамоасидаги барчага Sony PlayStation совға қилди