Томас Партига яна икки ҳолат бўйича айблов қўйилди

«Вильярреал»нинг марказий ярим ҳимоячиси Томас Партига нисбатан навбатдаги айбловлар илгари сурилди. Daily Mail хабарига кўра, Гана терма жамоаси футболчиси яна икки эпизод бўйича жинсий зўравонликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, Партининг иши аввал ҳам судгача етиб борган: унга икки аёл билан боғлиқ тўртта зўрлаш ҳолати бўйича айблов қўйилган эди. Ярим ҳимоячи эса барча даъволарни рад этмоқда.
Иш бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан дастлабки эшитув 13 март куни бўлиб ўтади.
Футболчи ёзда Испанияга кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда Парти 21 учрашувда майдонга тушди, бироқ ҳозирча гол ёки ассист билан ажралиб чиқа олмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг