date

Эндрик «Лион» жамоасидаги барчага Sony PlayStation совға қилди

Эндрик «Лион» жамоасидаги барчага Sony PlayStation совға қилди

Бразилиялик Эндрик «Лион» сафида зўр дебют ўтказди: у қисқа вақт ичида хет-трик ҳам қайд этиб, жамоасининг натижаларга катта ҳисса қўшмоқда. Унинг ёрқин ўйини фонида француз клуби барча мусобақаларни инобатга олганда кетма-кет 12 та учрашувда ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Янги клубдаги илиқ кутиб олиш Эндрикни жуда хурсанд қилди. Шу сабаб у «Лион»даги барча вакилларга биттадан Sony PlayStation совға қилишга қарор қилди — футболчи шу йўл билан янги жамоада муҳитга тезроқ мослашиб, алоқаларни мустаҳкамлашни истамоқда.

Ҳозирча Эндрик «Лион» таркибида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубида кутилган даражада самарали ўйнай олмаганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик «Лион» жамоасидаги барчага Sony PlayStation совға қилди