date

Луис Энрике Дембеле танқидига жавоб қайтарди ва позициясини билдирди

Луис Энрике Дембеле танқидига жавоб қайтарди ва позициясини билдирди

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике «Ренн»га қарши мағлубиятдан кейин Усмон Дембеле айтган кескин фикрларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лига 1 доирасидаги сафар учрашувида парижликлар 1:3 ҳисобида ютқазди. Финал ҳуштагидан сўнг Дембеле жамоа ўтган мавсумдаги муваффақиятга асос бўлган бирдамликни йўқотганини ишора қилди.

«Мен ҳеч қачон футболчининг ўзини клубдан устун қўйишига йўл қўймайман — бу ерда ҳаммаси аниқ. Жамоа учун масъулият мен зиммамда: на клуб президенти, на спорт директори. Дембеленинг бу гаплари ҳозирча ҳеч нарсани англатмайди, улар эндигина ютқазилган ўйиндан кейинги ҳиссиётлар», — деди Энрике матбуот анжуманида.

Қайд этиш жоиз, жума кунги баҳсда «ПСЖ»нинг ягона голига айнан Усмон Дембеле муаллифлик қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Дембеле танқидига жавоб қайтарди ва позициясини билдирди