«Барселона» Балдега чап қанотда катта ишонч билдирмоқда

Каталониянинг «Барселона» клуби чап қанот ҳимояси учун Алехандро Балдени узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Diario SPORT хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» 22 ёшли испаниялик ҳимоячини жамоада кўп йиллар сақлаб қолишни хоҳлайди. Бироқ айни пайтда клуб унинг ўйинидан тўлиқ қониқмаяпти ва Балдедан янада юқори даражадаги ўйин кутмоқда.
Балде «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
Ҳимоячининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг