date

«Қайрат» ҳимоячиси Мбаппе билан футболка алмашганини эслади

«Қайрат» ҳимоячиси Мбаппе билан футболка алмашганини эслади

Қозоғистоннинг «Қайрат» клубида тўп сураётган ҳимоячи Александр Мартынович УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги ўйиндан сўнг «Реал» юлдузи Килиан Мбаппе билан футболка алмашгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг айтишича, учрашувдан кейин стадионнинг йўлак қисмида у Мбаппедан футболкасини сўраган ва ҳужумчи бунга дарҳол рози бўлган. Мартынович кейин ўз футболкаси ҳам керакми, деб сўраганида, Мбаппе “албатта” деб жавоб бериб, алмашинувни якунлаган. Бу ҳақда у «Match TV» эфирида изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, «Қайрат» ва «Реал» ўртасидаги учрашув ўтган йил сентябрь ойида бўлиб ўтган, унда Мадрид клуби 5:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Қайрат» ҳимоячиси Мбаппе билан футболка алмашганини эслади