date

Родри "Ман Сити" билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди

Родри "Ман Сити" билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди

Испания терма жамоаси аъзоси Родри "Ман Сити" билан амалдаги келишувини узайтирди. Ярим ҳимоячи имзолаган янги беш йиллик шартнома уни 2027 йилгача "Этихад" стадионида қолдиради. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

26 ёшли футболчи 2019 йилда Мадриднинг "Атлетико" клубидан 62,8 миллион фунт стерлинг эвазига трансфер қилинган эди. У ўтган вақт давомида Пеп Гвардиола жамоасининг асосий фигураларидан бирига айланди ва кетма-кет икки марта Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритди.

«2019 йилда "Сити"га қўшилиш фаолиятимдаги энг яхши қарор бўлган. Бу ерда ўтказган ҳар бир сониямдан завқ олдим.

Биз катта муваффақиятларга эришдик, аммо бу ғалабалар мени янада оч қилиб қўйди. Катта совринларни юта бошлаганингиздан сўнг, тўхташни хоҳламайсиз», — деди Родри.

Гвардиола испаниялик футболчининг жамоа келажагидаги ўрнини юқори баҳолаган. Родри ўтган мавсумда Фернандинё билан рақобатда ғолиб чиқиб, таянч ярим ҳимояси марказида муқим жой эгаллади.

Бразилиялик фахрий футболчи ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этди.

Янги мавсумда Родри учун рақобат янада кучайиши кутилмоқда. Сабаби "шаҳарликлар" таркибига "Лидс"дан 42 миллион фунт эвазига Англия терма жамоаси аъзоси Калвин Филлипс келиб қўшилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Родри "Ман Сити" билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди