Мафио Винисиусни бокс тушишга чақириб, уни 10 сонияда енгишини маълум қилди

«Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатининг 30-тури доирасида «Маллорка»га қарши кечган баҳсда яна диққат марказида бўлди. Бразилиялик юлдуз ўйиннинг 59-дақиқасида захирадан майдонга тушганидан сўнг, мезбон мухлислар томонидан кескин босимга учради. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Учрашув давомида Винисиус ва «Маллорка» ҳимоячиси Пабло Мафио ўртасидаги эски адоват яна жонланди. Футболчилар ўзаро оғзаки ва жисмоний тўқнашувларга киришди.
Мафио рақибини провокация қилиш мақсадида унга «пляж футболи» ҳақида ишора қилиб, бразилияликнинг маҳоратини камситишга уринди.
Испания стадионларида мухлислар Винисиусга нисбатан «пляж коптоги» иборасини ишлатиб, унинг «Олтин тўп»ни «Ман Сити» ярим ҳимоячиси Родрига бой берганини эслатиб келишмоқда. Бу каби ҳайқириқлар футболчи учун руҳий босим ўтказишнинг бир усулига айланган.
Мафио ва Винисиус ўртасидаги низо 2022-23 йилги мавсумдан буён давом этиб келмоқда. Аввалроқ Мафио бразилиялик футболчини кўп шикоят қилиши учун «йиғлоқи» деб атаган эди.
Ҳимоячи ҳатто Винисиус билан эҳтимолий бокс тушса, уни 10 сония ичида мағлуб этишини таъкидлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!