Родри «Реал Мадрид»нинг ёзги трансфер режаларини бузиб юборди

«Реал Мадрид» ёзги трансфер ойнасида Родрини жамоага жалб қилишни режалаштирган, аммо футболчи «Манчестер Сити»да қолишни истамоқда. 29 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи ўз фаолиятини Англия клубида давом эттиришга қарор қилган. «Манчестер Сити» раҳбарияти уни жамоанинг ажралмас қисми деб ҳисоблаб, шартномасини узайтириш бўйича музокараларни олиб бормоқда.
«Реал Мадрид» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш ва мувозанатни тиклаш мақсадида юқори савияли футболчиларни жалб этишни режалаштирмоқда. Мадридликлар жамоанинг таянч ярим ҳимоясини мустаҳкамлаш учун «Манчестер Сити» юлдузи Родрини асосий мақсад сифатида танлаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Британиянинг «Манчестер Эвенинг Неwс» нашри хабарига кўра, 29 ёшли испаниялик футболчи ҳозирча Англия клубини тарк этиш ниятида эмас. Ярим ҳимоячи Мадрид клубига ўтишга қизиқиш билдирмаган ва ўз фаолиятини «шаҳарликлар» сафида давом эттирмоқчи.
«Манчестер Сити» раҳбарияти Родрини жамоанинг ажралмас устуни деб ҳисоблайди ва уни қўйиб юбормоқчи эмас. Клуб футболчи билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни якунламоқда.
Родрининг ҳозирги келишуви 2027 йилгача амал қилади.































Изоҳлар 0
…