date

Эмиратес самолётларига 2 Гбит/с тезликдаги Старлинк тизими ўрнатилади

Эмиратес самолётларига 2 Гбит/с тезликдаги Старлинк тизими ўрнатилади

«Старлинк» компанияси тарихда илк бор тижорат самолётига 2 Гбит/с дан юқори тезликни таъминловчи интернет тизимини ўрнатишни бошлади. Бу ҳақда «Старлинк Авиатион» раҳбари Ник Зейтс маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мазкур технология биринчи бўлиб «Эмиратес» авиакомпаниясининг самолётларида жорий этилмоқда.

Янги тизим «Эмиратес A380» флагман самолётига ўрнатилди. Илгари ушбу ҳаво кемаларидаги интернет ўтказувчанлиги 1 Мбит/с дан паст бўлган бўлса, эндиликда ҳар бир самолётга учта «Старлинк» антеннаси ўрнатилиши натижасида Wi-Fi сифати минг марта яхшиланади.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, йўловчилар ҳатто 12 километр баландликда ҳам уйдагидан яхшироқ интернетдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

2026 йил давомида «Старлинк» тизими кўплаб «A380» самолётларига тезлаштирилган тартибда ўрнатилиши режалаштирилган. Бу йўловчиларга парвоз давомида видео стриминг, онлайн ўйинлар ва веб-саҳифаларни кўриш имкониятини беради.

Хизмат барча тоифадаги йўловчилар учун бепул бўлади. Келажакда жонли эфирдаги телекўрсатувларни шахсий қурилмалар ва ўриндиқ орқасидаги экранлар орқали томоша қилиш имконияти ҳам қўшилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Эмиратес самолётларига 2 Гбит/с тезликдаги Старлинк тизими ўрнатилади