date

Фабрегас «Фиорентина»га қарши ўйин олдидан фикр билдирди

Фабрегас «Фиорентина»га қарши ўйин олдидан фикр билдирди

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас А Сериянинг 25-тури доирасида «Фиорентина»га қарши бўладиган учрашув ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, жамоасини тарихга бой ва кучли рақиб кутмоқда. Фабрегас «Фиорентина»нинг жорий мавқеи кўпчиликни ҳайратга солаётганини ҳам қайд этиб, бу баҳс ҳар икки томон учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлишини айтди.

«Комо» — «Фиорентина» учрашуви бугун, 14 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 19:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди. Ҳозирча мезбонлар А Серия жадвалида 6-ўринда, «бинафшалар» эса 18-поғонада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фабрегас «Фиорентина»га қарши ўйин олдидан фикр билдирди