date

Жезуш Роналдуга дам берди ва у майдонга тушмайди

Жезуш Роналдуга дам берди ва у майдонга тушмайди

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг нега навбатдаги учрашувда қатнашмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Роналдунинг яқинда майдонга қайтиши кутилётганди, бироқ бу ўйинда ҳам португалиялик юлдуз таркибда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа зич тақвим сабаб Роналдуга ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришни маъқул кўрган. Мураббий буни шанба куни бўлиб ўтадиган "Ал-Фатех"га қарши муҳим учрашув билан боғлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда таъкидланишича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионатининг "Ал-Фатех" – "Ал-Наср" учрашуви 14-феврал, шанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди ва у майдонга тушмайди